

22 ёшли испан билан янги битим 2022 йилнинг ёзигача белгиланган. Аввалги келишув 2018/19 мавсум охирида якунланиши керак эди. Шартномада футболчига 30 млн. евро миқдорида бадал пули белгиланди.
Ерай Альварес "Атлетик" тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда ҳимоячи клуб сафида 18 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли пас берди.
