"Астон Вилла" "Рома" дарвозабонини ижарага олди

Sherzod Nurmatov
19 янв 2022
Англия клуби Швеция терма жамоаси ва "Рома" посбони Робин Ольсен орқали дарвоза чизиғини кучайтирди.

Ижара мавсум сўнгигача амал қилади.

"Астон Вилла" бош мураббийи Стивен Жеррард аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг ўйинларидан қониқмагани боис Робин Ольсенни ижарага олиш қарори қабул қилинди.

"Рома"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган Ольсен мавсумнинг биринчи қисмини "Шеффилд Юнайтед"да ўтказганди.

Робин 2018 йилдан буён "Рома" аъзоси саналади. У шу пайтгача "Кальяри", "Эвертон", "Шеффилд Юнайтед" жамоаларида ижарада ўйнашга улгурди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: avfc.co.uk

Ўхшаш янгиликлар