UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  2 21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  31 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  16 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  2 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  9 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Асрор Алиқулов: "Суперлигага чиқиш ёки чиқмасликни билмадим, лекин охиригача курашамиз" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Суперлигага чиқиш ёки чиқмасликни билмадим, лекин охиригача курашамиз"

Про лига 16-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Турон"(1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Агарда бугун ғалаба қозонганимизда имкониятларимиз ошар эди. Уч кун олдин оғир ўйин ўтказган эдик. Футболчиларни руҳий ва жисмоний томонган тайёрлашга ҳаракат қилдик. Уларда ғалаба учун иштиёқ катта эди. Учашувни яхши бошладик, бўлим ўрталарида устунликни рақибга бериб қўйдик. Стандарт вазиятлар бизнинг жорий мавсумдаги энг ожиз нуқтамиз бўлиб қолди. Кўп гол ўтказиб юборяпмиз. 

Ҳужумга якуний нуқтани қўйиш устида машғулотларда ишлаяпмиз. Зич ҳимояни ёриб ўтишда маҳорат талаб этилади. Бундай пайтда тезроқ ўйнаш керак. Тез ҳаракат қилиш, тез фикрлаш устида кўп ишлашимиз кераклиги сезилиб қоляпти. 

Биринчи ўтказиб юборилган голда ҳимоячилар айбдор эди. Рақиб тўп узатади, ким биринчи бўлиб етиб келса имкониятдан фойдаланиб гол уради. Бу ерда ярим метр ҳам рол ўйнайди. Қисқа вақт ичида футболчиларни тиклашга ҳаракат қилдик, мана бугун Салоҳиддин Саноқулов ҳали тайёр эмаслиги кўриниб қолди. У ҳали ёш футболчи, Про лигада илк бор тўп тепяпти. Ёшларни қўллаб-қувватлаймиз. Кейинги ўйинга тикланишга вақтимиз етарлича бўлади деб ўйлайман. 

Суперлигага чиқиш имконияти ҳақида мавсум бошида ҳам айтиб ўтганман. Мен машғулотларни олиб бораман, футболчиларнинг савиясини яхши биламан. Рақибларни ўрганамиз. Майдонда катта жисмоний ҳажмдаги ишни бажарадиган ва жамоани ортидан эргаштира оладиган футболчи бизда етишмайди. Битта нарсани айтишим мумкин, биз ҳар бир ўйинда охиригача курашамиз. Фақат шу томонлама нимагадир эришишимиз мумкин. Суперлигага чиқиш ёки чиқмасликни билмадим, лекин охиригача курашамиз.

Самандар Шодмонов фаолиятини якунлаш борасида ўзи қарор қабул қилади. Тезкор футболга жисмоний куч керак. Бу футболчига ёш томонлама ҳам оғирлик туғдиради. Қайсидир ўйинларга бизга ёрдам бериши мумкин. Лекин бугунгидек юқори савиядаги жамоаларга қарши беллашувларда Самандарга қийин бўлади. Имконияти даражасида ҳаракат қилади. Жамоани ғалабаси учун борини беради дейишим мумкин",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика