UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  6 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Асрор Алиқулов: "Ҳозир профессионализм сифатларини кўрсатадиган вақт" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ҳозир профессионализм сифатларини кўрсатадиган вақт"

Жорий йилда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўз олдига ҳар қачонгидан ҳам юксакроқ маралларни қўйган.

Улардан энг биринчиси 2020 йилги мусобақалар якунига кўра, яна Суперлигага қайтиш. Лекин бутун дунёни ташвишга солган пандемия туфайли ҳамма соҳада бўлгани каби футболда ҳам кутилмаган танаффус юзага келди. Ўзбекистон ПРО-Лигасининг етакчи жамоаларидан бири бўлган “Шўртан” мураббийлари ва футболчилари бу даврни қандай ўтказишмоқда. Бош мураббий Асрор Алиқулов ушбу мавзуда ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Карантин чоралари қўлланилган кундан эътиборан дарҳол мавсум учун тайёрланган режаларимизга ўзгартиришлар киритдик. Чунки вақт қисқа, йигитларни уй уйларига қўйиб юборишимиз керак эди. Мураббийлар гурҳи билан шошилинч ҳолатда ёпиқ шароитларда ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлган машғулотлар дастурини ишлаб чиқдик. Ахборот технологиялари ривожланган даврда яшаяпмиз. Бу эса ҳозиргидек мураккаб вазиятдан чиқишга яхшигина ёрдам беряпти. Онлайин мулоқот учун жамоа ичида телеграмм гуруҳини очдик. Йигитлар билан ҳар куни мулоқот қиляпмиз. Топшириқларни овозли ва видео лавҳалар шаклда юбориб, белгиланган муддатда худди шундай тартибда жавобларни қабул қилиб оляпмиз.

- Футболчиларга қандай вазифалар бериляпти?

- Аввало эътиборимизни йигитларнинг уй шароитига қаратдик. Негаки, ҳаммада ҳам бир хил вазият эмас. Кимдир ҳовлида ва яна бошқалар кўп қаватли уйда истиқомат қилади. Барча ҳолатни четда қолдирмасдан инобатга олдик. Мураббийлар гуруҳидаги ёрдамчиларимиз билан топшириқларни ишлаб чиқдик. Энг асосий урғу жисмоний чидамлийлик ҳолати ва тайёргарликни ушлаб туришга қаратилган. Бунда машғулотлар босимсиз ва ўз вазнига мутанносибликда олиб борилади.

- Жамоа аъзолари билан бирга эмассиз, улар топшириқларни қай даражада бажараётганлигига ишончингиз комилми?

- Йигитлар билан ҳар кунги олиб бориладиган мулоқотда биринчи навбатда тартиб-интизомга қатъий риоя қилиш кераклиги айтилади. Уларнинг бизга юбораётган видео лавҳаларини кўриб, ҳамма ишлар кўнгилдагидек олиб борилаётганлигига амин бўляпман. Шу боис уларга ишонаман.

- Маълумки, спортчилар, жумладан футболчилар учун тўғри овқатланиш муҳим жиҳат ҳисобланади. Масофадан туриб олиб борилаётган машғулотларда бу масала қай тарзда ҳал қилинмоқда?

- Ҳақиқатдан ҳам жуда ҳам муҳим масала. Ҳеч иккиланмай айтишим мумкин, бу борада “Шўртан”да ишларимиз аъло даражада. Жамоамиз шифокори Алишер ака Абдураҳмоновни кенг футбол жамоатчилиги яхши билади, десам муболаға бўлмайди. Катта тажрибага эга шифокор ҳамда фармоколог мана бир нечча йиллардан буён ўзбек футбол тиббиётида самарали фаолият кўрсатиб келаётган мутахассис, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоасида ҳам ишлаяпти. У киши ҳар бир футболчига, шунингдек, ҳозир Муборак Рамазон ойи бўлганлиги учун рўза тутаётган йигитларимизнинг ҳам овқатланиш тартибига алоҳида масъулият билан ёндошиб келяптилар.

- Карантин муносабати билан юзага келган кутилмаган танаффус футболимизга, қолаверса футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига қайсидир маънода таъсир ўтказиши табиий ҳол...
- Бугунги кунда вирусли пандемия бутун дунёни қамраб олган. Ҳаёт эса давом этади. Вақти-соати келиб, албатта, ҳаммаси яна ўз изига тушиб кетади. Кимки профессионализм талабларига қатъий риоя қилса, ҳеч қачон ютқазмайди. Чунки, ҳозир айнан профессионализм сифатларини янада кучлироқ кўрсатадиган вақт.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика