Асрор Алиқулов: "Футболчини эътибори ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар майдонда бўлиши керак"
15 июл 2020 21:05
Янгиликлар
Асрор Алиқулов: "Футболчини эътибори ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар майдонда бўлиши керак"
"Ўйин оғир кечишини олдиндан кутгандик. "Турон" жамоаси бу йил ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Жамоадаги футболчиларда иштиёқ кучли эканлиги кўриниб турибди. Улар қанотлардан ҳужумларни шакллантиришади ва ҳавфли вазиятлар ҳосил қилишади. Ўтказиб юборган иккита голимизга ҳам қанотлардаги хатолар сабаб бўлди. Мураббий сифатида бундан қониқмадим. Ўтган турдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни ўзига бўлган ишончини қайтаришга ҳаракат қилдик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Барибир хатолар бўлди. Футболчиларда ҳаяжон борлиги сабаб қисқа тўп оширишларда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ғалабада жамоадаги барчани хизмати катта.
"Турон" бизни яхши ўрганиб чиққанлиги кўриниб турибди. Айрим футболчиларимизга бўш худудлар беришмади. Рақиб жамоада ёш мураббий ишлаётганига қарамасдан юқори савиядаги маслаҳатчи мураббий унга ёрдам бериб келмоқда.
Футболчилардан таблога қараб ёки ҳаёлга берилмасликни талаб қиламиз. Ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар уларни бор эътибори майдонда бўлиши керак",- дейди Асрор Алиқулов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар