UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:3 (матнли трансляция)  268 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  2 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  2 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  23 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1

Асрор Алиқулов: "Фаолиятимда янги чақирув? Бунинг вақти келди, деб ўйлайман" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Фаолиятимда янги чақирув? Бунинг вақти келди, деб ўйлайман"

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов Coca Cola Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибга қарши агрессив тўп тепишни режалаштиргандик. Афсуски, илк дақиқадан хатога йўл қўйдик. "Пахтакор" эса жазолади. Улар тезлик томонлама яққол устунлик қилишди. Бугун Про лига ва Суперлига ўртасида фарқ сезилди. Ҳар томонлама кучли эканлиги сезилди", – деди Асрор Алиқулов.

- Биринчи бўлимда жамоа имкон қадар курашди ва муносиб қаршилик кўрсата олди. Иккинчи бўлимда футболчиларни кучи етмадими?

- Майдон эгаларида икки қанот ҳимоячилари ҳужумга чиқади. Шу паллада тўпни йўқотмасдан, қарши ҳужумга ўтишимиз керак эди. Биринчи бўлимда ҳужумларимизни якунлай олмадик. Охирги пас етишмади. Иккинчи бўлимда хатолар кўринди. Таҳлил қиламиз. 

- Фаолиятингизда янги чақирув олишни вақти келмадими? "Шўртан"да уч йилдан бери меҳнат қилиб келмоқдасиз. Балки янги мавсумда жамоангизни ўзгартирарсиз? Ўсишингиз учун ҳам бу керак...

- Вақти келди, деб ўйлайман. Чунки ҳар йили янги жамоа тузамиз. Футболчиларни савиясини бир-бирига яқинлаштириш учун вақт керак бўлади. Бу томондан жуда катта қийинчиликка дуч келяпмиз. 

- Биринчи даврадаги ва Шацких келгандан кейинги "Пахтакор" ўртасида қандай тафовут сездингиз?

- "Пахтакор" Суперлигада яхшигина қарама-қаршиликка дуч келмоқда. Футболчилар Шацкихни услубига кўникиши учун вақт керак. Ўйин услубида ўзгариш бор. Суперлигада "Нефтчи"га қарши ўйинни ҳисобга олмаганда тўлиқ устунлик қилмаяпти. Бироқ ўйинни назорат қилиш борасида ўсиш бор.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика