UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  47 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Асл ватанпарвар, ўзбекнинг мард ўғлони Мурод Хонтўраев ҳақида ёхуд ким кимдан айрилди Янгиликлар

Асл ватанпарвар, ўзбекнинг мард ўғлони Мурод Хонтўраев ҳақида ёхуд ким кимдан айрилди

19 июль ўзбек спорти тарихида қора кун кун сифатида қолди.

Мамалакатимизнинг энг машхур спортчиларидан бири, Ўзбекистон ММА Ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокат туфайли вафот этди.


Қора кун

Воқеа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида марҳум бошқарувидаги “BМW Х5” aвтомашинасида рўй берган. Шу куни соат 11:30 ларда бир йўналишда ҳаракатланаётган “Lacetti” русумли автоулов билан тўқнашув натижасида Хонтўраев бошқарувидаги машина йўлдан чиқиб кетган ва спортчи воқеа жойида вафот этган. Бир кун ўтиб эса, Хонтўраевнинг ёнида шогирди, ММА жангчиси Жасур Анарбоев ҳам бўлганлиги ҳақида хабар берилди. Анарбоев шифохонага олиб борилган куни чуқур "кома" ҳолатида бўлган ва кейинроқ унинг "кома"дан чиққанлиги маълум қилинди. Ижтимоий тармоқларда мудхиш ҳодиса ҳақидаги турли видеолар, хабарлар тарқалди. Баъзи кимсалар бу воқеадан фойдаланиб турли миш-мишлар тарқатишга, бироздан сўнг гапларининг барчаси ёлғонлигини айтиб узр сўрашга ҳам улгурди. Мурод Хонтўраевнинг шогирди "авария" қандай бўлганини сўзлаб берди:

"Акамга ўзимга ишонгандек ишонардим. Биз ўз йўлимизда келаётган эдик, адашмасам "Lacetti" бизни қисиб қўйишга ҳаракат қилди. Кейин нима бўлганини билмайман. Шифохонада кўзимни очдим. Автоҳалокатда омон қолдим, акам эса бу ёруғ оламни тарк этдилар. Жойлари жаннатларда бўлсин. Одамлар ҳамма нарсаларни гапираверади. Мен битта нарсани айтишим мумкинки, Мурод акамдек инсон бошқа йўқ. Улар битта гап билан юракларни забт этардилар",- деди Анарбоев

Биз унинг тезроқ соғайиб оиласи бағрига қайтишига тилакдошмиз. Энди эса, бу дунёни жуда ёш тарк этган, кўплаб ўзбек йигитлари учун мардлик рамзига айланган Мурод Хонтўраев ҳақида тўхталамиз.


Ошпазнинг чемпион ўғли

Қаҳрамонимиз 1987 йил 4 июль Тошкент шаҳрида ошпаз ва уй бекаси оиласида дунёга келган. Бу ҳақда спортчи кўплаб интервьюларида гапирган. Оддий ошпазнинг фарзанди ҳам чемпион бўлиши, ҳамма нарса ҳаракатга боғлиқлиги тўғрисида ёшларга маслаҳатлар берган:

“Дадам бутун умр ошпаз бўлганлар, онам уй бекаси. Биз биринчи ўринларни олиб юрибмизку. Менга сен бу ўринни оламайсан, бойнинг ўғли олади деб...


Спортчи ҳақидаги мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифада ўқинг > > > Асл ватанпарвар, ўзбекнинг мард ўғлони Мурод Хонтўраев ҳақида ёхуд ким кимдан айрилди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика