Ашурматов "Қизилқум"да маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлайди

Narzulla Saydullayev
14 янв 2016, 15:00
Бу ҳақда "Қизилқум" клуби менежери Ҳамиджон Актамов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

"Бахтиёр Ашурматов бу йил жамоамизда фаолият олиб боради. У маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлайди. Бу борада Ашурматов билан гаплашиб олгач маслаҳатчи мураббий лавозимига таклиф қилдик. Мураббийлар штабида у билан ҳамфикр бўлган ҳолда жамоани бошқарамиз. Бахтиёр Аъзамович Навоийга келиб кетди. Бироз бетоб бўлиб қолгани боис даволаниб келади. Ҳозир машғулотларни Акмал Холиқов ва Юрий Лукин билан бирга олиб бораяпмиз", - дейди Ҳамид Актамов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia