Асенсионинг бу мавсумдаги самарадорлиги Мессиникидан 5 баробар яхшироқ

Tolibjon Qosimov
28 авг 2017, 11:32
Кеча Испания Ла Лигасида 2-тур беллашувларига якун ясалди.

Бу турда амалдаги чемпион "Реал" ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мадридликлар сафида ҳар иккала голни рақиб дарвозасига Марко Асенсио киритди. Шу тариқа, 21 ёшли испан жорий мавсум барча мусобақаларда дарвоза томон 6та зарба берди ва 3та гол урди (50%). Солиштириш учун, "Барселона" етакчиси Лионель Месси жорий мавсум барча мусобақаларда 30та зарба берди ва 3та гол урди (10%). Кўриб турганингиздек, ҳозирча Асенсионинг самарадорлик коеффициенти Мессиникидан 5 баробар яхшироқ кўринишда.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJose

Сўнгги янгиликлар

Барча ›