Асенсио "Реал"ни тарк этиши мумкин
27 июн 2022 22:15
Янгиликлар
Асенсио "Реал"ни тарк этиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио жамоани тарк этиши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, "Реал" ўз футболчисини 30-35 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Асенсиони "Интер" ва "Ливерпуль" диққат билан кузатиб боради. Испания клуби футболчини маошини оширишни талаб қилгани сабабли сотишга қарор қилди.
Ўтган мавсумда 26 ёшли Марко Асенсио барча мусобақаларда 42 ўйинда майдонга тушиб, 12 гол ва 2 голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи қирқ миллион еврога баҳоланган. Ярим ҳимоячининг "Реал" билан шартномаси келаси мавсум охирида якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар