Асенсио "Реал"дан кетишни режалаштирмаяпти

Alisher
22 окт 2021, 08:38
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Асенсио январда жамоадан кетиш вариантини кўриб чиқмаяпти.

25 ёшли "қаймоқранглилар" хавбеки жорий мавсумдаги номунтазам ўйин амалиётига қарамасдан, ўз келажагини Карло Анчелотти жамоасига уламоқда.

Футболчи жароҳатидан сўнг формасини йиғиб олишга муваффақ бўлди ва энди у "Реал"нинг муҳим ўйинчиси бўлишдек мақсадларини исботлашга тайёр.

"Бланкос" хавбеки жорий мавсум жамоаси таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ABC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›