UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Дани Алвес 39 ёшида ЖЧ-2022да қатнашишни режалаштираётганини айтди  0 14:14"Бавария" мавсум сўнггига қадар Левандовски билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда  0 13:50"Навбаҳор" Польша жамоасига қарши назорат ўйини ўтказмоқда  11 13:43Артур "Ювентус"дан кетмоқчи  0 13:2011 йилда илк бор "Бавария" ҳам "Боруссия" (Дортмунд) ҳам Германия Кубоги финалида бўлмайди  1 12:58Олий Лига. Пешқадамлардан бири "Локо" 3 сония қолганда ғалабани қўлдан чиқарди  0 12:13Расман: Сайдулло Раҳматов - "Динамо" футболчиси  9 12:10Андрей Шевченко Украина клубини бошқариши мумкин  4 11:47Суарес фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  4 11:24Топ-5да жорий мавсум энг кўп ассист қайд этган ҳимоячилар (топ-10)  7 11:01"Женоа" Гаттузони бош мураббий этиб тайинлаши мумкин  1 10:38Карикатура: Левандовски The Best'га эга чиқди  19 10:16"Милан" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олиши мумкин  2 10:05Неймар: “Фильм экран юзини кўрганидан кейин, хейтерларим оз бўлса ҳам мени яхши кўриб қолишар”  3 09:50“FIFA The Best-2021”. Левандовски Жоржиньони нега биринчи ўринга қўйганини айтди  12

Артём Филипосян: “Сўғдиёна” билан Кубок ва медал ютиш учун астойдил курашамиз" Янгиликлар

Артём Филипосян: “Сўғдиёна” билан Кубок ва медал ютиш учун астойдил курашамиз"

Артём Филипосян Таиланд жамоаси билан тузилган шартномасини муддатидан аввал бекор қилиб, юртимизга қайтиб келди.

 Тажрибали ҳимоячи бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон Суперлигасида фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Яқинда “Бунёдкор” ўқув-йиғин машғулотларига бориб қўшилган 34 ёшли футболчи яқинда янги жамоаси билан шартнома имзолади. 


- Артём, Сизни “Бунёдкор” машғулотларида кўргандик. Кейинги тақдирингизга ойдинлик киритиб олдингизми?

- Авваламбор, ассалому алайкум! Барча юртдошларимизни кириб келган янги 2022 йил билан чин дилдан муборакбод этаман. Биласиз, “Бунёдкор” жамоасида илгари ўйнаганман. Жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсаудов билан муносабатимиз яхши. Бу жамоада спорт формамни ушлаб туриш мақсадида шуғулланиб келаётгандим. Жамоа раҳбарияти мени қолишимни таклиф қилди. Шунингдек олдимда бир нечта таклифлар турганди. Якунда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига ўтишга қарор қилдим. 

- “Сўғдиёна”нинг таклифи сизни кўпроқ нимаси билан ўзига қизиқтирди?

- Уларнинг таклифи мен учун ҳар томонлама айни муддао бўлди. Энг аввало бош мураббий Улуғбек Бақоев билан илгари “Бухоро”да бирга ишлаганмиз. Муносабатларимиз жуда яхши. Қолаверса “Сўғдиёна” жорий мавсум ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Жамоа Кубок ва медаллар учун курашишни мақсад қилган. Насиб қилса бу йўлда жиззахликларга қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман. 

- Янги жамоангиздаги таассуротларингиз қандай?

- Дастлабки таассуротлари яхши, албатта. Жамоа мени яхши қабул қилди. Таркибдаги кўплаб футболчилар билан яхши танишман. Шунинг учун ҳам ҳеч қандай муаммони кўрмаяпман. 

- Келгусида сизни яна легионер сифатида кўришимиз мумкинми?

- Ҳозирча асосий эътиборимни “Сўғдиёна”да ўйнаб, жамоа ютуқларига ўз ҳиссамни қўшишга қаратганман. Қолганини вақт кўрсатади. 

-  Бугунги кундаги Суперлига ҳақида қандай тасаввурдасиз?

- Охирги уч йилни хориж чемпионатида ўтказдим. Ўйлайманки бу вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигасида савия ортган. Қизиқарли ўйинлар сони кўпайган. Агарда шу йўналишда кетса, насиб қилса ички чемпионатимиз янада ўсишга эришади. 

- Асли самарқандлик ҳисобланасиз. “Динамо” жамоасида Суперлигага чиққач, таркибда эътиборга молик ўзгаришларга қўл урмоқда. Бу жамоа вакиллари сиз билан алоқага чиқишмадими?

- Тўғрисини айтсам, “Динамо”дан менга ҳеч қандай чорлов бўлгани йўқ. 

- Сизнингча трансфер ойнасида эътиборга молик ўзгаришларни қайси жамоа амалга оширмоқда?

- Менимча трансфер бўйича “Навбаҳор”да яхши ишлар амалга оширилмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
15 янв 14:33:02
JovlonTuropov
Davay Artyom Filiposyan bos gazini jizzax san bilan
+1   
15 янв 15:01:00
Жураев6566
JovlonTuropov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Davay Artyom Filiposyan bos gazini jizzax san bilan
Ухх кученгдан.
+1   
15 янв 14:46:00
Nazarov Sodiq
Яхши химоячи Насафда МТЖ га мунтазам чақириларди
   
15 янв 22:05:21
Бету
тактика бўлиши учун нормалний мураббий бўлиши керакда
   
15 янв 22:04:57
Бету
тактика бўлиши учун нормалний мураббий бўлиши керакда
   
15 янв 22:04:38
Бету
тактика бўлиши учун нормалний мураббий бўлиши керакда
   
15 янв 15:56:26
Jek96
Kelajakda MTJ ga bosh murabiy boʻlishga nomzod
   
15 янв 14:33:09
Хакикатгуй
Бугун бунедкор Кукон уртоклик уйинини куриб зерикиб кетдим. Манга ухшаб жамоа дарвозабонлари зерикиб кетгандир дарвоза олдида хавфли вазият йук. Битта удар варатага тепилди шу хам гол булди. Муррабийларни имзоси умуман йук. На тактика на бошка нарса йук 2 ла жамоада хам.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика