UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  8 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Артур Геворкян: “Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман” Янгиликлар

Артур Геворкян: “Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман”

Хабарингиз бор, кеча ЎФФ томонидан йил якунларига бағишланган тантанали маросимда “Насаф” сардори Артур Геворкян “Мавсумнинг энг фойдали ўйиинчиси” сифатида эътироф этилди.
Туркманистонлик футболчи клуб веб-сайтига тадбир таасуротлари билан ўртоқлашди.

"Бу мен учун футболчилик фаолиятимдаги энг муҳим совринлардан бири бўлди, десам адашмаган бўламан. Қолаверса, бир неча йиллардан буён Ўзбекистон чемпионатида тўп тепаётган бўлсамда, бу каби нуфузли номинацияда илк марта ғолиб чиқдим. Албатта, бундан жуда хурсандман. Бунинг учун биринчи навбатда жамоадошларимга, клубмиз мураббийлари ва раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Футбол  - жамоавий ўйин. Бу албатта уларнинг ҳам ютуғи деб ҳисоблайман.  Қолаверса, мени ҳар доим қўллаб қувватлаб турган оилам, мухлисларга катта раҳмат дейман. Бу каби эътироф зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Насиб этса, янги мавсумда янги ғалабалар билан барчани хушнуд этишга ҳаракат қиламан".

Ўз навбатида Геворкян бугун ўтказилган қуръа маросими ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Умуман олганда ҳар йили жамоамиз чемпионлик учун кураш олиб боради ва бу борада ҳар сафар яхши имкониятларга эга бўламиз. Албатта, керакли натижаларни қўлга киритишимиз ўзимизга боғлиқ. 2014 йилги мавсумни бир маромда ўтказиб, керакли натижаларни қўлга киритиш учун илк турлардан бошлаб муносиб ҳаракат қилишга интиламиз.  Албатта, жамоамиз мухлислари ҳам стадионни тўлдириб, ҳар бир ўйинда бизни олқишлаб туришса, ўйлайманки мақсадга эришамиз".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика