

Бу ҳақда "Caught Offside" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Конатенинг ўрнига номзодлардан бири сифатида "Спортинг"нинг 24 ёшли ҳимоячиси Гонсалу Инасиу кўриб чиқилмоқда. Футболчининг тўпни олдинга суриш ва ҳужум бошлаш қобилияти алоҳида қайд этилган.
Шунингдек, мерсисайдликлар "Наполи" футболчиси Сэм Бёкемага ҳам қизиқиш билдиришмоқда, бироқ у устувор номзод эмас. Бундан ташқари, "Тоттенхэм"нинг 19 ёшли ўйинчиси Лука Вушковични сотиб олиш варианти ҳам ўрганилмоқда.
"Ливерпуль" скаутлари "Ноттингем Форест" аъзоси Мурилло бўйича ҳам ишларни фаоллаштиришган. Манбанинг таъкидлашича, бразилиялик ҳимоячи АПЛдаги тажрибаси ва жисмоний бақувватлиги туфайли Андони Ираола жамоасига жуда фойдали бўлиши мумкин.



