Артур Геворкян: “Андижон” жамоаси яхши шаклланибди
28 апр 2016 22:30
Янгиликлар
Артур Геворкян: “Андижон” жамоаси яхши шаклланибди
Бугунги «Насаф» - “Андижон” 3:0 учрашуви ниҳоясига етгач, жамоамиз сардори Артур Геворкяндан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрадик.
-Бугун
биз учун қийин учрашувлардан бири бўлди. Ўтган турда “Бухоро”га
жамоасига қарши учрашув ҳам биз учун оғир ўтган эди. Ўша ўйинлардаги
чарчоқлик аломатлари бугун ҳам билинди. Умуман олганда биринчи бўлимда
рақибимиз жуда яхши ҳимояланди ва гол уришимизга имкон бермади. Биз
ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда мақсадимизга
эришдик ва ғалаба қозондик. “Андижон” жамоаси ўйинига келадиган бўлсам,
жуда яхши жамоа шаклланибди, мураббийининг ҳам бунда олиб борган иши
кўриниб турибди, ўйлайманки улар ҳали ўз сўзини айтади. Олдимизда турган
ОЧЛ учрашувига тўхталадиган бўлсам, ҳозир ҳамманинг фикри хаёли шу
ўйинда ғалаб қозонишга қаратилган. Умид қиламанки, жамоадошларим буни
уддалашади.
Фикрлар