Артур "Барса"дан кетмайди
27 май 2020 22:54
Янгиликлар
Артур "Барса"дан кетмайди
Бразилиялик ярим ҳимоячи Артур "Барселона" ва "Юве"га ҳеч қайерга кетмаслигини айтди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, якшанба куни Артурнинг отаси "Ювентус" спорт директори Фабио Паратичи билан боғланиб, ўғлига бўлган қизиқиш учун Италия клубига миннатдорчилик билдирди ва ўғлининг ягона истаги "Барселона"да ўйнашда давом этиш эканлигини айтди.

Душанба куни эса Артурнинг акаси ва отаси "Барселона" спорт директори Эрик Абидаль ва унинг ўринбосари Рамон Планес билан учрашди. Ушбу учрашув чоғида футболчининг вакиллари Артурнинг "Барселона"да қолишни истаётгани ва "Ювентус"га бу ҳақда айтганларини маълум қилишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар