Аршавин ва Карпинни ортда қолдирган Дзюба: "Мақсадим — Кержаков"

11 июн 2019, 19:50
Россия терма жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба миллий жамоаси тарихида энг яхши тўпурарлар рўйхатида тўртинчи ўринга кўтарилиб олгани ҳақида фикр билдирди.

Евро-2020 саралашидаги Сан-Маринога (9:0) қарши баҳсда Дзюба покер қайд этди ва терма жамоа сафидаги голлари сонини 20тага етказиб олди. 

"Карпин ва Аршавинни ортда қолдирганим шунчаки ёқимли. Мақсадим — Кержаков. Мен уни ортидан бораман (кулади). У нечта гол урган, 30та? Лекин, билмадим, кўрамиз. Яратгандан мени соғ-омон қилиб туришини ва йигитлар майдонда узатмалар билан таминлаб туришлигини истайман", - дейди Дзюба.



Дзюба Аршавин ҳамда Карпиндан ўзиб кетди

"Қизиғи, ўшанда мен камерани кўрмаганман..." — Артём Дзюба (интервью)

Бугун Россия ўз майдонида Кипр билан ўйнайди. Учрашув 23:45да бошланиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: iz.ru