Артём Дзюба — РПЛда март ойининг "Энг яхши футболчиси"
29 мар 2023 16:09
Янгиликлар
Артём Дзюба — РПЛда март ойининг "Энг яхши футболчиси"
"Локомотив" ҳужумчиси Артём Дзюба РПЛнинг март ойидаги "Энг яхши футболчиси" деб топилди.
Номзодлар қаторида Максим Глушенков, Константин Тюкавин ("Динамо"), Дмитрий Воробьёв ("Оренбург") ва Фёдор Чалов (ЦСКА) бор эди.
Дзюба ҳар уч йўналишда ғолиб бўлди — "Матч Премьер" шарҳловчилар овози, РПЛ экспертлари ва мухлислар фикрига кўра, март ойида Россия Премьер-Лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ҳужумчи "Ростов"га (3:1) қарши ўйинда хет-трик қайд этди, "Краснодар" (3:2) билан учрашувда гол ва ассист қайд этди.
Артём бу совринни фаолиятида тўртинчи бор қўлга киритди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар