UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  0 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  4 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  8 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  5 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  7

"Қизиғи, ўшанда мен камерани кўрмаганман..." — Артём Дзюба (интервью) Янгиликлар

"Қизиғи, ўшанда мен камерани кўрмаганман..." — Артём Дзюба (интервью)

УЕФА расмий сайти Россия терма жамоасининг асосий юлдузи Артём Дзюбадан интервью олди.

- Қисқа вақт ичида Россиянинг захира футболчисидан терма жамоанинг сардорига айландингиз. Бу йўлни босиб ўтиш қанчалик қийин бўлди?

- Жуда машаққатли йўл босиб ўтилди. Энг муҳими, қўлни силтамаслик лозим эди. Мен ўзим учун ишлашни ва сарб қилишни асосий вазифа қилиб қўйгандим. Шуни тушундимки, қачонки сен барча ишни тўғри амалга оширсанг, унда эртами-кечми муваффақият қозонасан. Футболда баъзан ўйнаб, баъзида захирада ўтирасан. Муҳими, доим жамоага ёрдаминг тегиши учун ҳаракат қилиб, яхшисига умид қилиш лозим.  Терма жамоадаги сардорлик масъулияти мен учун фаолиятимдаги муҳим қадамлардан бирига айланди. Шу боисдан ҳам доим юқори даражани ушлаб ҳаракат қиламан.

- Мундиал сизнинг халқаро  фаолиятингизга алангадек "ёндирди". Тўғрисини айтинг, жаҳон чемпионатидан аввал мундиал сиз ва Россия терма жамоаси учун бу қадар омадли бўлишини кутганмидингиз?

- Омадли иштирокни кутиш ярамайди. Бунга ишонгандим, умид қилгандим. Биз жуда интизорлик ва катта куч билан мундиалга жиддий тайёргарлик кўргандик. Чунки бу мусобақа фаолиятимиздаги энг муҳим турнир бўлганди. Қўшимчасига ўз юртиндаги ажойиб байрамга айланган Жаҳон чемпионати. Очиқ гап, мусобақа фантастик бўлди. Биз мундиалда бунданда яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди... Лекин нима бўлиши керак бўлса, ўша руй берди. Юртимиздаги футбол байрамини чиройли ўтишига ўз ҳиссамизни қўшганимиздан жуда хурсанд ва фахрланамиз.


- Жаҳон чемпионатини захира ўриндиғида бошладингиз. Унга қадар эса "Зенит" сизни ижарага бериб юборганди. Сизга муваффақият қозониш йўлида мазкур қийин йўлдан юриш ёқадими?

- Одамлар кўпинча қачонки сенда ҳаммаси яхши кетаётганини англашмайди. Аксинча, қачонки  ҳаммасини бошқаттан бошламоқчи бўлганингда, сенга бўлган ишонишмайди. Ўйлашадики, сен синиб қоласан. Баъзи пайтларда ҳаддимдан ошишимга тўғри келган. Мен табиатдан ютқазишни ёмон кўраман ва ҳеч қачон таслим бўлмайман. Қандай бўлсам, шундайлигимча қоламан. 

Таслим бўлиш жуда осон. Майли, бутун дунё сенга қарши бўлсин, лекин таслим бўлмаслик керак. Бу каби воқеалар мен билан жуда кўп руй берган. Бундан қўрқмайман. Менга яқин бўлган инсонлар бор, улар доим олдимда бўлишади. Бу эса ҳаммасидан кўра қадрли ва қимматлироқ. Жамият фикри эса доим ўзгарувчан бўлади: бугун ундай, эртага бундай. Сен эса ўз йўлингдан оғишмай, ўзинга бўлган ишонч билан олдинга юришинг керак.


- Станислав Черчесов шубҳасиз сизга юқори ишонч билдирди. Бу ишонч сиз учун қанчалик муҳим аҳамият касб этди?

- Исталган одам учун раҳбарининг унга бўлган ишонч жуда муҳим. Бу сизга қўшимча куч беради ва янги қирраларингизни очишга кўмакчи бўлади. Мен эса бу ишонч доим голлар ва голли узатма ёки ўз ўйиним билан оқлашга ҳаракат қиламан. Мураббий ишонч жуда қадрли ва уни уялтириб қўйишдан қўрқаман. 


- Испания билан ўйинда айнан сизнинг голингиз Россия учун жуда муҳим бурилишга айланганди. Испаниядек номдор рақибни ниманинг эвазига таслим этгандинглар?

- Бор кучимизни сарфлаш, жамоавий характер, руҳият ва барча ўзини майдонда қурбон қилгани учун натижага эришгандик. Биз барчамиз бир-биримизни ўрнимизни тўлдириб, ҳамма бир ёқадан бош чиқариб жипслашиб ўйнагани энг муҳим ролни бажарган. Ўйлашимча, кучли иштиёқ эвазига Испания таслим этилганди. Испания учун бу одатдаги ўйин бўлган бўлса, биз учун ўзгача, ҳаёт-мамот баҳсига айланганди. Табиийки иштиёқ бизда кучлироқ бўлган.

Тўғри, Испания ўйин бобида биздан яхшироқ ўйнашган. Буни биз тўғри тушуниб турибмиз. Россия шунчаки 120 дақиқа давомида бир механизмдек мураббий кўрсатмасини бажарди ва ўз мақсадига эришди. Бу ажойиб ҳис-туйғуларни тақдим этганди. Жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири бўлган Испанияни уйда мағлуб этиш, бу бутун умр ёдда қоладиган воқеа.



- Хорватия билан пенальтилар сериясидан олдин жамоани йиғиб нутқ сўзлаганингиз барчани бирдек ғайратлантириб юборди. Бундай ҳиссиётлар сиз учун қанчалик муҳим?

- Бу ўз-ўзидан бўладиган жараён. Мен Испания билан пенальтилар сериясидан аввал ҳам шундай нутқ сўзлаганман. Шунчаки ўшанда бу камера эътиборига тушмай қолган. Хорватия билан эса буни тасвирга олишган. Қизиғи, мен камерани кўрмаганман, балки кўрганимда бу каби гапира олармидим ёки йўқ, бунисини билмадим. Испания билан бу ишим натижа берди. Хорватия билан эса йўқ.

Мен бутун мамлакат буни кўрганидан, қанчалик ғалаба қозонишни исташимизни ва иштиёқимизни ҳис қилганидан хурсандман. Биз бефарқ эмасдик, ҳақиқатдан ҳам бутун мамлакатга янада кўпроқ қувонч беришни истагандик. Буни кўплаб ўйинларда амалга оширдик. Юртимизга футболга бўлган меҳр ошганидан, мамлакат яна футболни қайта севиб қолганидан фахрланамиз. Бу биз учун энг муҳим ва қадрли ютуқ.


- Бир ярим йил аввал сиз ижтимоий тармоқларда Уильям Хенлининг шеърини қўйгандингиз. Ўша шеър сизга қийинчиликларни бартараф этишда ёрдам бердими?

- Ўшанда қийин паллани бошдан кечираётгандим. Қалбимда бўшлиқ пайдо бўлганди. Ўтириб Уильям Хенлининг шеърини эшитардим. Бу эса менга ёрдам берди. Ўшанда кейин буни ижтимоий тармоқларда ҳам қўйгандим. Қайтараман, муҳими ҳеч қачон таслим бўлмаслик. 


- Денис Черишев билан ЖЧда Россия терма жамоасидаги энг яхши тўпурар бўлдингиз. Ўзаро тил топишиб кетиш қандай бўлди?

- Бу жуда тез руй берди. Денис жуда ақлли футболчи. Черишев интеллект жиҳатдан юқори даражали футболчи. Шу боисдан ҳам жуда тез ўзаро тил топишиб кетдик. Майдонда эса иккаламиз футбол тилида сўзлашамиз. Муаммо йўқ. Мен уни, у эса мени майдонда ҳис эта олади. Денис билан биргаликда голлар ва голли узатмаларни амалга оширишни уддалаётганимиздан хурсандман. Лекин энг муҳими, бу жамоавий ютуқ. Россия терма жамоаси ғалаба қозонса бас, қолгани иккинчи даражада. 


- Клубда ҳам, терма жамоада ҳам энг асосий қувноқ футболчи бу сиз. Дзюба учун машғулотлардаги қаттиқ меҳнат қанчалик муҳим?

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам машғулотлар жуда муҳим ва керакли. Ким учундир бу 100% керак бўлган жараён. Мен эса фаолиятим давомида кўпроқ ўз танамга қулоқ солган ҳолда иш тутаман. Одатда доим машғулотларга борингни бериб шуғулланишинг керак. Чунки бу сенинг фаолиятинга пойдевор сифатида хизмат қилади. Лекин мен доим ҳам бу ишни амалга оширавермайман. 

Мен кўпроқ ҳиссиётга бой инсонман. Кўпроқ оддий, қизиқарли ўйинлар ўйнашни хуш кўраман. Доим югуриш ва шунга ўхшаш машқларни бажариш мен учун осон бўлмайди. Лекин ёш ўтгани сайин бу нарсалар қанчалик керакли эканлигини тушуниб борасан. Хоҳлайсанми ёки йўқ, лекин "керак" деган муҳим сўз бор. Кўпроқ шунга амал қилиш лозим.


- Айни пайтда Питерда истиқомат қиляпсиз. Шаҳар ва маҳаллий мухлислар ҳақида гапириб беринг...

- Тўғрисини айтаман, авваллари Питерни ёқтирмасдим. Менга шаҳар хунук, қизиқарсиз ва ғалати туюларди. Бу ерда 4 йил туриб шуни тушундимки, шаҳар жуда чиройли, қулай, ёқимли ва шинам. Мен бу шаҳарни яхши кўриб қолдим. бу ердаги барча нарса менга ёқади. Устига-устак кичик ўғлим ҳам шу ерда туғилди. 

Бу шаҳар Москвадан кейинги менинг иккинчи уйимга айланди, десам муболаға бўлмайди. Бўш вақтларимда кўпроқ Питерда қолишга ҳаракат қиламан. Ҳар бир инсон бу шаҳарни бир айланиб кетиши керак. Шунингдек, бу ерда Москвада бўлгани каби тирбандликлар йўқ. Ҳаммаси шунчаки ажойиб. Питерда жуда кўплаб дўстлар билан танишдим. Умуман шаҳардаги муҳит жуда чиройли. Айниқса Питердаги янги стадионимиз жуда кўркам, чиройли. Бу ердаги муҳит менга жуда ёқади. Доим мухлислар билан тўладиган аренада футбол ўйнаш завқи бошқача. Мен катта ареналарни, катта ўйинларни ёқтираман. Бу нарса футболдаги энг зўр жиҳат.


- Евро-2020 ўйинларини Санкт-Петербург шаҳри қабул қилишига муносабатингиз қандай?

- Бу жуда муҳим. Ажойиб. Биз бу ердаги қўллаб-қувватлов, мухлисликни ҳис қилганмиз. Бу эса нима эканлигини яхшигина англаймиз. Катта масъулият ва иштиёқ беради. Питердаги мухлислар Россия терма жамоасининг чин маънодаги ҳақиқий 12-футболчиси. футбол байрами яна Россияга қайтишини жуда истардим.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика