

"The Telegraph" хабарига кўра, 26 ёшли футболчи айни дамда ушбу роль учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Ўтган мавсумда у жамоанинг беш сардоридан бири эди. Ушбу рўйхатдаги биринчи Петр Чех фаолиятини якунлади. Аарон Рэмзи эса "Ювентус"га ўтиб кетди. Лоран Косьелни эса жамоадан кетишга яқин турибди.
26 ёшли Жака эса бунга қадар Менхенгладбахнинг "Боруссия"си сардори бўлган, шунингдек, Швейцария термасида ҳам ушбу вазифани бажармоқда.



