

Қайд этиш керак, ушбу рўйхатдан Санти Касорла ҳам жой олди. Касорла 2015 йилдан бери миллий терма жамоада ўйнамай келаётганди. Бунга сабаб сифатида унинг 11 марта операция қилингани ва 18 ой футболдан ташқарида бўлганини келтириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли ярим ҳимоячи 2012-2018 йилларда "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган.
Ҳозирда Касорла фаолиятини "Вильярреал" жамоасида давом эттирмоқда.




