

Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Арсен Венгер шогирдлари жорий мавсум АПЛда 51та тўп ўтказиб юборишга улгуришди. Бу лигадаги топ-7 жамоалар орасида энг ёмон кўрсаткич.
"Арсенал" охирги марта 1983-84 йилги мавсумда 50тадан кўп гол ўтказган (60та гол). Ўшанда клуб чемпионатни 6-поғонада якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, "канонирлар" 2018 йил АПЛнинг сафар ўйинларида ҳали умуман ғалаба қозонишмади.



