

“Тўпчилар” шу тариқа қаторасига иккинчи йил яна Европа Лигаси ярим финалига чиқди. Ўтган йили клуб ярим финалда “Атлетико Мадрид”га (1:1, 0:1) мағлуб бўлиб, финалга чиқа олмаганди. “Арсенал” сўнгги 24 йил ичида Еврокубоклар ярим финалига қаторасига 2-марта чиқди. Жамоа сўнгги бор 1993/94 ҳамда 1994/95 йилги мавсумларда Кубок Эгалари Кубогида финалга қадар етиб борганди. Ўшанда жамоа “Парма”ни 1:0 ҳисобида ютган ва “Сарагоса”га 1:2 ҳисобида ютқазганди.



