"Арсенал" португалиялик футболчига қизиқмоқда

25 апр 2019, 21:33
"Эвертон" ярим ҳимоячиси Андре Гомеш "Арсенал" клубининг қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

Маълумот учун, Гомеш "Барселона" жамоасининг ўйинчиси саналади. 25 ёшли футболчи лондонликлар клубига бориб қўшилишини "канонирлар" раҳбарияти истамоқда. Бунга сабаб сифатида Аарон Рэмсининг ёзда клубдан кетиши кўрсатилган. Унинг ўрнига айнан Андре муносиб вариант деб баҳоланмоқда. Лекин, "Арсенал" ва "Барселона" ўртасида бу борада музокара ўтказилганича йўқ. 

Андре Гомеш жорий мавсум АПЛда 26 учрашувда қатнашди (1 тадан гол ва ассист).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN