"Арсенал" мухлислари Арсен Венгерга қарши акция ўтказишмоқчи
Narzulla Saydullayev
28 апр 2016, 08:50
"Арсенал" клуби мухлислари АПЛ 36-туридан ўрин олган "Норвич"га қарши ўйинда мураббийга атаб махсус баннер тайёрлашяпти, деб хабар бермоқда Telegraph.
Учрашув вақтида мухлислар "Time For Change" ("Ўзгаришлар вақти") деб ёзилган баннерни кўтаришмоқчи. Бу орқали улар Арсен Венгерга клубдан кетиш вақти келганини айтишмоқчи.