"Арсенал" форварди Жеррард жамоасига ўтиши мумкин

Alisher
20 янв 2022
"Арсенал"нинг 22 ёшли форварди Эдди Нкетиа жорий трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

Унинг хизматларига Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби қизиқиш билдирмоқда. Клуб футболчининг "канонирлар" билан шартномасидан фойдаланиб қолмоқчи ва ҳужумчини пастроқ нархга ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бирмингемликлар олдинроқ ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо ва ҳимоячи Люк Динь билан шартнома имзолашган эди.

"Астон Вилла"ни 2021 йилнинг ноябридан бери Стивен Жеррард бошқаради.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic