"Арсенал" Сака билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
21 мар 2022, 16:53
"Арсенал" вингер Букайо Сака билан янги шартнома борасида музокараларни бошлади.

20 ёшли ўйинчи агар 12 ойга узайтириш бандини ҳисобга олса, клуб билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган.

Аммо, клуб ҳозироқ Саканинг маошини кўтаришга ва келишувни узайтиришга тайёр.

Букайо 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда "Арсенал" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic