"Арсенал" Эриксенга қизиқмоқда

Alisher
26 ноя 2020, 17:14
"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен қишки трансферлар ойнасида АПЛга қайтиши мумкин.

Даниялик футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Тўпчилар"да Эриксенни 13,5 миллион евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи бор.

Кристиан ҳали якуний қарорга келмади, сабаби у ўзи олдинроқ ўйнаган "Тоттенхэм"нинг рақобатдошига ўтиши мувофиқлигига ишончи комил эмас.

28 ёшли ярим ҳимоячи "Интер"да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN