

Лондон клуби норвегиялик футболчининг ўйинидан ва унинг жамоа ташқарисидаги ижобий таъсиридан жуда ҳам мамнун. "Арсенал" футболчини сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
Мавсум сўнггида "канонирлар" раҳбарияти "Реал" билан бу борада музокара олиб боради. Зинедин Зиданнинг клубдаги келажаги мадридликларнинг қарорида муҳим фактордир.
22 ёшли хавбек жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



