

Футболчи "Барселона" билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Шартнома тайёр. Эндиликда ҳаммаси "Барселона"нинг қарорига боғлиқ. "Арсенал" эса Бельерин билан шартномани бекор қилишга шай турибди.
Эслатиб ўтамиз, Бельерин аслида каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2013 йилдан бери "Арсенал"да тўп тепиб келмоқда. Ҳимоячи ўтган мавсумни "Бетис"да ижарада ўтказиб, 32та ўйинда майдонга тушди.



