"Арсенал" Асенсионинг "Реал"даги ҳолатини кузатишда давом этмоқда
29 сен 2021 21:23
Янгиликлар
"Арсенал" Асенсионинг "Реал"даги ҳолатини кузатишда давом этмоқда
"Арсенал" "Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсиога қизиқиш билдирмоқда.
Лондон клуби футболчини январь ойида сотиб олишга ҳаракат қилади.
"Арсенал" ёзда Асенсио билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо "канонирлар"нинг таклифи рад этилди. Энди Лондон клуби яна футболчи учун таклиф юбормоқчи.
Аввалроқ футболчи Мадрид клубидаги мавқеидан норози экани ҳақида хабар берилганди. Transfermarkt.com портали футболчини 35 миллион эврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Асенсио 6 та ўйинда атиги 140 дақиқа ўйнади ва "Мальорка" билан учрашувда 3 та гол урди (6:1).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар