"Арсенал" 17 ёшли дарвозабон билан шартнома тузди
09 май 2019 20:00
Янгиликлар
"Арсенал" 17 ёшли дарвозабон билан шартнома тузди
Лондоннинг "Арсенал" клуби эстониялик посбон Карл Хейн билан келишувга эришди.
17 ёшли футболчи ўтган йили Эстониянинг "Ним Юнайтед" жамоасидан "канонирлар" сафига қўшилган эди. Жорий мавсум Карл "Арсенал"нинг U-18 клубида 6 та ўйин ўтказди ва 1 маротаба дарвозаси даҳлсизлини сақлаб қолди.
Бугун Хейн биринчи профессионал шартномасини имзолади. У Унаи Эмери бошқараётган клубда 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, эстониялик собиқ кипер Март Поом 2005-2007 йилларда "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар