"Арсенал" 17 ёшли академия тарбияланувчиси билан профессионал шартнома тузди

Aslanov Jasurbek
23 дек 2016, 15:49
"Арсенал" академияси тарбияланувчиси Рейс Нельсон клубнинг бош жамоаси билан илк профессионал шартномасини имзолади.

17 ёшли Нельсон 10 йилдан бери академияда футбол сирларини ўрганиб келмоқда. У "Арсенал"нинг 23 ёшгача бўлган жамоаси таркибида асосий футболчилардан бирига айланди ва УЕФА Ёшлар лигасида (ёш футболчилар учун Чемпионлар лигаси) 2 та гол уришга ҳам улгурди.

У Англия терма жамоаси сафида Озарбайжонда ўтган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида 9 та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›