

The Sun нашрининг хабар беришича, Швейцария терма жамоасига тайинланиши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатида Арсен Венгер ҳам бор. Мамлакат футбол федерацияси, Арсен Венгер олдига Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш вазифасини қўяди.
Эслатиб ўтамиз, Швейцария термасининг собиқ мураббийи Владимир Петкович "Бордо" клуби билан уч йиллик шартнома имзолаганди. Арсен Венгер эса, 2018 йилдан бери ишсиз ҳисобланади.



