Арсен Венгер: «Рэмзи ўзини тарбиялаган клубга бўлган хурматини намойиш этди»
30 ноя 2013 22:57
Янгиликлар

Арсен Венгер: «Рэмзи ўзини тарбиялаган клубга бўлган хурматини намойиш этди»
«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер АПЛ 13-туридан ўрин олган «Кардифф»га қарши ўйиндан (3:0) сўнг қуйидагиларни айтиб ўтди.
«Сиз Рэмзи қанчалик кучайганини кўрдингизми. Биз худди шу ерда икки ёки уч йил олдин ҳам ўйнагандик, ўшанда Аарон жуда ёмон ўйин намойиш этганди.
У гол уриб ўзини тарбиялаган клубга бўлган хурмат туфайли уни нишонламади. Бу жуда мардоновор иш, сабаби гол ургач доим хурсанд бўлишни истайсан», – дейди Венгер.

Фикрлар