

“Меҳмонлар тартибли ҳимояга асосланган футбол намойиш этишди. Шундай бўлишини билгандим. Улар бизнинг хато қилишимизни кутишди ва бор эътиборларини қарши ҳужумга қаратишди.
Бундай ҳолатда футболчилардан шошмилмасликларини сўрадим. Боиси, бунинг натижасида хатога йўл қўйишимиз ва аламли гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди.
Умуман олганда, икки мағлубиятдан сўнг бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди”, — дейди BBC каналига берган интервьюсида Венгер.



