Арсен Венгер: «Ҳали Марез борасида таклиф юбормадик»

Narzulla Saydullayev
3 июн 2017, 10:05
«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер «Лестер» вакили Рияд Марез борасида ўз фикрларини билдирди.

«Ҳали расмий таклиф юбормадик, аммо менга Марез ёқади. У чемпионлик мавсумида жамоа ғалабасига катта хисса қўшди. Бу йил «Лестер»га қийин бўлди, аммо бу Рияд кучли футболчи эканлигини рад қилмайди.

Унинг трансфери борасида таклиф юбормадик. Балки юборармиз, балки йўқ.

Озил ива Санчес жамоада қолишади. Клубни кучсизлантириш керак эмас. Таркибни кучайтирмоқчимиз», – дейди Венгер.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk