

Маълумотларга кўра, Украина ва Аргентина ўртасидаги музокаралар ҳақиқатдан ҳам бўлган, аммо бу муваффақият билан якунланмади. Аргентина футбол ассоциацияси ушбу ўйин учун 1 млн. евро талаб қилган.
Ушбу ўртоқлик учрашуви баҳорда амалга ошиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Аргентина терма жамоаси "Лужники"да Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Олдинроқ, Қозоғистон терма жамоаси ҳам Аргентина билан баҳс ўтказмоқчи эди.



