UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  4 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  13 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  15 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0

Қозоғистон футбол федерацияси Мессини Астанага олиб келмоқчи Янгиликлар

Қозоғистон футбол федерацияси Мессини Астанага олиб келмоқчи

Теглар :  Лионель Месси
Қозоғистон терма жамоаси Астанада Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи.

Қозоғистонга Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоасининг тўлиқ таркиби келиши кутилмоқда.

Қозоғистон футбол федерациясининг матбуот-котиби Ербол Каировнинг сўзларига кўра, Аргентина терма жамоаси Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга қарши эмас. Месси ва жамоа Россияга қарши баҳсдан сўнг Астанага келишга тайёр.

"Аргентина ўртоқлик ўйинига қарши эмас, улар 11 ва 14 ноябрь кунлари ўртоқлик учрашуви ўтказишмоқчи. Ҳаммаси маблағга боғлиқ, бу қиммат турадиган учрашув. Аргентина ўрнига захира вариант бор, аммо бу ҳақида гапиришга эрта. Ҳар қандай ҳолатда 14 ноябрь куни терма жамоа ўртоқлик учрашуви ўтказади. Яқин 10 кун ичида биз келишиб олишимиз керак.

Агар пул топсак ўйин бўлиши аниқ. Музокаралар ўтказиляпти" - дейди Каиров.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси 11 ноябрь куни Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика