Арьен Роббен: «Чемпионлар лигасида илк бор бошим билан гол урдим»

Narzulla Saydullayev
20 окт 2016, 09:30
«Бавария» ярим ҳимоячиси Арьен Роббен ЕЧЛ 3-туридаги ПСВга қарши ўйиндан сўнг (4:1) ўз фикрларини билдирди.

«Менда жуда кўп вазиятлар бўлди. Учта голда иштирок этганимдан хурсандман. Бугун Европа чемпионлар лигасида биринчи марта бошим билан гол урдим. Бу эса доим олдинга интилаётганимдан далолат.

Аммо биринчи тайм охирида бироз ўйинни сусайтирдик, бундай қилиш ярамайди», – дейди Роббен.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com