

"Орзу ҳеч қачон сеҳр эвазига ҳақиқатга айланиб қолмайди. Бунинг учун мардлик, ҳаракат ва тинимсиз меҳнат кераклигини яхши биламан. "Барселона" футболчиси бўлиш - энг катта орзуим эди. Мақсадимга эриша олганим туфайли доимо ғурурланиб юраман.
Аммо ҳозир хайрлашиш вақти келди. Балки бу вақтинчаликдир. Яна сиз севган инсонга айланиш учун бор кучимни ишга соламан. Орамиздаги масофа аҳамиятга эга эмас. Барча хотиралар қалбимда бўлади ва йўлимни ёритиб, куч бериб туради" - деб ёзди Туран "Твиттер"даги саҳифасига.




