АПЛга "янги ван Дейк" келганини биласизми?
08 апр 2024 19:20
Янгиликлар
АПЛга "янги ван Дейк" келганини биласизми?
Қатор мутахассислар Нидерландия термаси вакилининг ўйинига юқори баҳо беришмоқда. Чиндан ҳам ван де Вен анча сифатли ўйинлари билан мухлислар ва мутахассисларни ўргатиб улгурди.
АПЛнинг охирги турида Микки ван де Веннинг "Ноттингем Форест"га қарши ўйиндаги статистикаси:
— 100% отборов (5/5);
— 100% дуэлларда ғолиб чиққан (3/3);
— 94% узатмалар аниқлиги;
— 84 бор тўпга теккан;
— 6 тўпни жамоасига олиб берган;
— 3/5 ҳаводаги курашда ғолиб чиққан;
— Бирор марта ўзини дриблинг ҳисобига доғда қолдиришларига имкон бермаган;
"Sky Sports" эксперти Жейми Реднапп эса Ван де Вен ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
"Агар жароҳатлар бўлмаса, Микки ван де Вен ўз вақтида Вирджил ван Дейк "Ливерпул"да эришган даража, натижаларга эриша олмаслигига тўсиқ кўрмаяпман.
"Қизиғи, Ван Дейк унинг ёшидалигида Миккидек ёрқин ўйинлари кўп бўлмаган ҳам".
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи учун лондонликлар 43 миллион фунт тўлашган.
Назаримизда, бу йигит трансфери учун тўланган ҳар бир пеннига арзийди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар