UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51"Сурхон" "ФарДУ"га имкониятни бой берди  0 14:35"Контега қарши битта ўйин бир йиллик тажрибага тенг"  0 14:08Гвардиола олдида катта танлов: "Сити"да қолиш ёки янги чақирувни қабул қилиш  23 13:39"Челси" "Барселона" аъзоси учун 30 млн евро тўлашга тайёр  2 13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  16 12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  17 12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  5 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  6 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  4 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  18 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  6

АПЛда жавлон ураётган дарвозабон Филиппиннинг ОК-2019 учун якуний рўйхатига киритилмади Янгиликлар

АПЛда жавлон ураётган дарвозабон Филиппиннинг ОК-2019 учун якуний рўйхатига киритилмади

ОФК расмий сайти Осиё кубоги-2019да иштирок этадиган терма жамоаларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

Филиппин терма жамоасининг энг асосий юлдузи ҳисобланган дарвозабон Нил Этериж мусобақа учун якуний 23талик рўйхатга киритилмади. Аввалроқ, сайтимиз орқали унинг фақатгина биринчи турда ўйнаши ва кейин Британияга қайтиб кетиши ҳақидаги хабарни чоп этган эдик. Буни шахсан Филиппин футбол Федерацияси президенти Мариано Аранетанинг ўзи таъкидлаб ўтганди. Аммо, якунда "Кардифф" дарвозабони қитъа биринчилигига бормайдиган бўлди.

"Кардифф" 2019 йилнинг 1 январь куни "Тоттенхэм", 5 январь — Кубок баҳсида "Гиллингем", 12 январь — "Хаддерсфилд" ва 19 январь куни "Ньюкасль"га қарши ўйин ўтказади.

Маълумот учун, айни пайтга келиб Нил Этериж АПЛда жорий мавсумда энг кўп сейв амалга оширган учинчи дарвозабон бўлиб турибди (71та сейв). Ундан олдинда фақат Жо Харт (77та сейв) ва Лукаш Фабиански (73та сейв).

Филиппин терма жамоаси таркибида Осиё кубоги-2019да иштирок этадиган дарвозабонлар:

1. Натанаел Вильянуева, 25.10.1995
15. Майкл Фалкесгаард, 09.04.1991
16. Кевин Рай Хансен, 29.09.1994


Эслатиб ўтамиз, Филиппин БААда ўтадиган Осиё Кубоги "C" гуруҳида Жанубий Корея, Хитой ва Қирғизистон билан куч синашади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика