UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  1 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  1 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  2 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  2 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  11 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  10 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  3 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  3 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  3 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  245 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4

Филиппин термаси дарвозабони АПЛ туфайли Осиё Кубогида жамоасига ёрдам бера олмайди Янгиликлар

Филиппин термаси дарвозабони АПЛ туфайли Осиё Кубогида жамоасига ёрдам бера олмайди

Филиппин термаси ва "Кардифф" жамоаси асосий посбони Нил Этериж Осиё Кубогининг фақат битта учрашувида иштирок этади.

Бу ҳақида Филиппин футбол Федерацияси президенти Мариано Аранета Football Connection на Radyo Pilipinas 2 дастурида айтиб ўтди.

"Биз Нилнинг "Кардифф"даги ўрнини жуда яхши биламиз. Шу сабабли у фақатгина биринчи учрашувда майдонга тушади ва ортга қайтади", - деди Мариано Аранета.

Осиё Кубоги-2019 дастлабки ўйинида 7 январь куни филиппинликлар КХДР термасига қарши майдонга тушишади. 

Этериж мамлакат терма жамоаси сафида 62 учрашувда майдонга тушган. Унинг ўринбосарлари Майкл Фалкесгаард ва Патрик Дэжйто мос равишда 5 ва 16 тадан ўйин ўтказишган. 

Нил Этериж ҳозирда АПЛ вакили "Кардифф" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Таъкидлаб ўтамиз, дарвозабон АПЛ 2-тури рамзий термасидан ўрин олганди. 

"Кардифф" 2019 йилнинг 1 январь куни "Тоттенхэм", 5 январь — Кубок баҳсида "Гиллингем", 12 январь — "Хаддерсфилд" ва 19 январь куни "Ньюкасль"га қарши ўйин ўтказади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика