UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Тоттенхэм"ни иродали ҳисобда мағлуб қилиб, реванш олди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Тоттенхэм"ни иродали ҳисобда мағлуб қилиб, реванш олди

Англия чемпионати 31-турининг марказий ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Тоттенхэм – Манчестер Юнайтед 1:3

Голлар: Сон (40, 1:0), Фред (57, 1:1), Кавани (79, 1:2), Гринвуд (90+6, 1:3).

Тоттенхэм – Льорис, Родон, Регилон, Орье, Дайер, Хейбьерг, Ндомбеле, Лукас Моура, Ло Чельсо (Сиссоко, 61), Сон Хен Мин, Кейн.

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу, Магуайр, Погба, Бруну Фернандеш (Матич, 90), Фред, Мактомини, Кавани, Рэшфорд (Гринвуд, 71).

Огоҳлантириш: Мактомини (18), Кавани (41), Фред (48), Шоу (67), Магуайр (70), Сиссоко (90+2).

Тоттенхэм

Сон Хын Мин - 40'

Премьер-лига . 31-тур

11/04/2021, 21:30

3
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Фред - 57', Эдинсон Кавани - 79', Мэйсон Гринвуд - 90'

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
40'  Сон Хын Мин
40'  Лукас Моура
61'  Джовани Ло Чельсо (Мусса Сиссоко)
78'  Танги Ндомбеле (Эрик Ламела)
82'  Лукас Моура (Гарет Бэйл)
90'  Мусса Сиссоко
18'  Скотт Мактоминей
33'  Эдинсон Кавани
41'  Эдинсон Кавани
48'  Фред
57'  Фред
67'  Люк Шоу
70'  Харри Магуайр
72'  Маркус Рэшфорд (Мэйсон Гринвуд)
79'  Эдинсон Кавани
79'  Мэйсон Гринвуд
90'  Бруну Фернандеш (Неманья Матич)
90'  Мэйсон Гринвуд
90'  Поль Погба

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Юнайтед"дан яна бир камбэкча. Жамоа иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олди.

"Юнайтед" учун тур идеал ўтди. "Лестер" ютқазди. Орадаги фарқ 7 очкога етмоқда. "Сити" ютқазди. Орадаги фарқ 11 очкогача қисқармоқда. "Юнайтед"нинг яна бир ўйини ҳам бор.

90+6. ГООООООООЛЛЛЛ!!! Бу тугади дегани. Погбадан супер ҳаракатлар ва Гринвуд нуқтани қўйди.

90+4. Орье Шоуга қарши жуда қўпол ўйнади. Бу ҳаракат сариқ карточкага тортарди.

90+2. Сиссоко Фредга қарши фол ишлатгани учун хуштак чалинди.

Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди. Бу эса ўйин умумий ҳисобда камида 99 дақиқа давом этади дегани.

88. Хендерсон бугун ажойиб ўйнади. Тўпга чиқишда яна бир бор ким қирол эканлигини кўрсатиб ҳам қўйди.

84. ЗАРБААААА!! Кавани автогол уриб қўйишига сал қолди. Тўп унинг бошига тегиб, МЮ дарвозаси устунига тегди.

82. Биз кутган ўзгариш. Моур Моуранинг ўрнини Бэйл билан тўлдирди.

81. Орьенинг зарбаси ноаниқ кетди.

79. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! КАВАНИИИИИИИ!!!! Ажойиб комбинациядан кейин Кавани чиройли гол урди!

74. ЗАРБАААААА!! Гринвуднинг кучли зарбаси дарвоза тўрининг ён томонидан кириб кетди.

73. ЗАРБААААА!! Кейн ўткир бурчакдан Хендерсон дарвозасини нишонга олди. Диндан яна бир супер сейв!

70. Магуайр Кейнни йиқитгани учун сариқ ишлаб олди. 5та бўлди манкунианликларда.

67. ЗАРБАААААА!!! Погбаааааа!! Ажойиб зарба берганди. Дайер ўз ўрнида.

63. ЗАРБАААААААА!! Брунунинг чап оёғида йўллаган кучли зарбасини Льорис қийинчилик билан қайтарди!

60. ХЕНДЕРСОНННН!!! АЖОЙИББББ!!! Сон Хен Миннинг кучли зарбасини Дин ўнг оёғи билан қайтарди!

57. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Каванининг зарбасини Льорис қайтарди. Қайтган тўпни Фред кучли зарба билан дарвозага киритди!

56. ЗАРБАААААААА!!! Ван-Биссаканинг пасидан кейин МакТомини кучли зарба берди. Льорис зарбани қайтарди.

53. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Погбанинг тўп узатишидан кейин Родон тўпни бурчакка чиқариб юборди.

51. "Юнайтед" иккинчи бўлимни ҳужум билан бошлади. Ван-Биссаканинг зарбасини Льорис ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

"Юнайтед" босими остида тайм якунланди.

Дастлабки бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Кавани Родонга қарши фол ишлатгани ва унга ёмон муносабатда бўлгани учун сариқ карточка олди.

40. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Линдельофнинг қўпол хатосидан кейин Моура тўпни эгаллаб олиб, Сон Хен Минга оширди. Жанубий Кореялик футболчи бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

39. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Кейн ван-Биссакадан ўтиб, Хендерсон дарвозаси ёнига тўпни узатди. У ерда "шпорлар"дан ҳеч ким йўқ эди.

36. Йўқ. ВАР ишга тушди ва гол инобатга олинмади.

34. ГООООООООЛЛЛЛ!!!!!  "Юнайтед"дан супер комбинация ва Каванидан супер якун!

32. Рэшфордга қарши фол ишлатилганди. Аммо бош ҳакам ҳуштак чалмади.

29. Томонлар негадир темпни тушириб юборишди. Эхтиёткорлик илк планга олиб чиқилди.

24. Дайернинг пасидан кейин Моура ҳужумга ўтаётганди. Магуайр тўпни аутга чиқариб юборди.

19. МЮ биз кўришга ўрганган "эконом режим"да ўйнамоқда.

17. Мана зарбааааа!!! Рэшфорднинг зарбасини Дайер қайтарди

16. Ҳалигача голга тортадиган вазият кўрмадик.

11. "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Фернандешнинг Рэшфорд томон паси дарвозабонга кетиб қолди.

9. Ўйин сурати ёмон эмас. Аммо вазиятлар йўқ.

3. Бурчакдан узатилган тўпни Мактомини қайтарди. 16 метрлик чизиқнинг устидан Сон зарба берди. Ноаниқ.

2. "Тоттенхэм" илк дақиқаданоқ яхши темп билан ҳужумга ўтди. Моуранинг зарбаси Шоуга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар шаҳзода Филиппнинг вафоти сабабли бир дақиқалик сукут сақлашди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни Лондонга қаратамиз. Ушбу стадионда бугун "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"дан реванш олишга ҳаракат қилиб кўради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика