UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  0 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  1 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  2 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  11 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  1 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  6

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда очко йўқотди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда очко йўқотди

АПЛнинг 2-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Саутгемптон – Манчестер Юнайтед 1:1

Гол: Фред (30-автогол, 1:0), Гринвуд (55, 1:1).

Саутгемптон – Маккарти, Ливраменто, Стивенс, Салису, Перро (Уолкер-Питерс, 80), Женепо (Диалло, 70), Ромеу, Уорд-Проуз, Уолкотт (Беднарек, 46), Армстронг, Адамс.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Шоу, Матич, Погба, Фред, Бруну Фернандеш, Марсьяль (Санчо, 59), Гринвуд.

Огоҳлантириш: Бруну Фернандеш (31), Женепо (51), Магуайр (76), Погба (90+1), Стивенс (90+1).

Саутгемптон

Фред - 30'

Премьер-лига . 2-тур

22/08/2021, 19:00

1
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Мэйсон Гринвуд - 55'

Стадион: St. Mary's Stadium, 29485 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'
30'  Фред
46'  Тео Уолкотт (Ян Беднарек)
51'  Мусса Дженепо
70'  Мусса Дженепо (Ибраима Диалло)
79'  Ромен Перро (Кайл Уокер-Питерс)
90'  Джек Стивенс
31'  Бруну Фернандеш
55'  Мэйсон Гринвуд
55'  Поль Погба
59'  Антони Марсьяль (Джейдон Санчо)
76'  Фред (Скотт Мактоминей)
76'  Харри Магуайр
86'  Неманья Матич (Джесси Лингард)
90'  Поль Погба

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" 2-турдаёқ очко йўқотди.

90+1. Погба огоҳлантирилди.

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

84. Мактомини қанотдан тўпни дарвоза ёнига оширди. Тўп ҳимоячидан ҳам дарвозабондан ҳам ўтди. Аммо МЮдан бирор футболчи йўқ эди.

79. ЗАРБААААА!! Жаримадан Уорд-Проуз дарвоза томон зарба йўллади. Де Хеа тўпни муштлари билан уриб юборди.

74. ДЕ ХЕААААААА!! Магуайрнинг қўпол хатосидан кейин Армстронг испаниялик посбон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва кучли зарба йўллади. Давиддан супер сейв!

69. ЗАРБААААА!! Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Гринвуд эса тўпни тўхтатмасдан кучли зарба йўллади. Ноаниқ.

66. ЗАРБААААА!! Фернандешнинг зарбасини Маккарти қийинчилик билан қайтарди.

64. ЗАРБАААААА!!! Фреднинг узатган тўпига Гринвуд боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг устидаги тўрга тушди.

Айтганча, Погба иккинчи ўйиндаги 5 ассистини ҳисобига ёздириб қўйди.

59. ЗАРБААААА!!! ПОГБАААА!! Сал қолди жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишига!

58. Санчо майдонга тушди. Бугун ўзидан яхши таассурот қолдира олмаган Марсьяль учун ўйин тугади.

56. Санчо майдонга тушишга тайёрланмоқда.

55. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! МЮнинг ажойиб ҳужумини Гринвуд гол билан якунлади!

48. ЗАРБААААА!!! САЛИСУУУУ!!! Қойил қолиш керак. У бугун учинчи марта жамоасини голдан қутқармоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБААААААА!! Бурчакдан оширилган тўпга Матич боши билан зарба берди! Маккарти жамоасини қутқарди!

41. МЮ ҳимояси панд бериши мумкин эди. Уорд-Проус вазиятдан фойдалана олмади. Магуайр хатони тўғрилади.

39. Фернандешнинг тўп узатишидан кейин Гринвуд ноаниқ зарба йўллади.

36. Ўйин картинаси сокинлашди. Умид қиламизки, биз бўрон олдидан сукунат кўряпмиз.

30. ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Че Адамснинг зарбаси Фредга теккан ҳолда дарвозадан ўрин олди!

28. ЗАРБАААА!! Армстронгнинг айлантирма зарбаси ноаниқ кетди.

27. "Саутгемптон" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни баланд бўйли Фред қайтариб юборди.

23. Учрашувда кичик тўхталиш юзага келди. Томонлар бош ҳакамга эътироз билдирмоқда.

19. "Саутгемптон" ўйинни ўз жарима майдончасидан олиб чиқа олди. Бироқ вазият яратишга МЮ ҳимоячилари имкон бермаяпти.

15. Хафли вазият бўлиши мумкин эди. Фред ҳужумдаги Марсьяль томон тўпни узата олганида Антони дарвозага тўпни тепиши мумкин бўларди.

13. МЮда яна бир жарима зарбаси юзага келди. Шоунинг узатган тўпини Погба боши билан дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

12. ЗАРБАААААА!! Шоунинг жаримадан узатган тўпидан кейин Погба дарвозага тепди. Яна Салису жамоани қутқариб қолди.

7. ЗАРБААААААААА!!! Ҳисоб очилиши мумкин эди! "Саутгемптон" жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан Марьсяль фойдаланиб кетиши мумкин бўлганди. Салису жамоасини голдан қутқарди.

2. "Саутгемптон" жарима зарбасига эга бўлди. Уорд-Проузнинг зарбасини Де Хеа бурчакка чиқариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган. Учрашувни бошлаш учун барча нарса шай ҳолатда!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Авлиё Мэрис" стадионига қаратамиз. Унда "Саутгемптон" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари баҳс олиб боришади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика