АПЛ. Ноябрь ойининг энг яхши мураббийи аниқланди

Alisher
13 дек 2019, 18:49
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг ноябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Клопп қўл остидаги "Ливерпуль" ўтган ойда 4та ўйин ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди.

Германиялик мутахассис ушбу мукофотни фаолияти давомида 6-бор қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Клопп "Ливерпуль"да 2015 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Унинг бундан олдинги клуби Дортмунднинг "Боруссия" клуби бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/premierleague