UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  12 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  17 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  18 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   11 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2

АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни тор-мор этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни тор-мор этди

АПЛ 29-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўртасидаги марказий учрашув ниҳоясига етди.

Манчестер Сити – Ливерпуль 4:1 

«Этихад Стэдиум»

Голлар: 0:1 – 17 Салоҳ, 1:1 – 27 Альварес, 2:1 – 46 де Брюйне, 3:1 – 53 Гюндоган, 4:1 – 74 Грилиш.

Манчестер Сити – Эдерсон, Аке, Рубен Диаш, Аканджи, Стоунз, Гюндоган, де Брюйне, Грилиш (Палмер), Родри (Бернарду Силва, 83), Марез, Альварес.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон (Цимикас, 70), Ҳендерсон, Фабиньо, Эллиотт (Окслейд-Чемберлен, 70), Салоҳ (Нуньес, 70), Диогу Жота (Фирмино, 70), Гакпо (Милнер, 82).

Огоҳлантиришлар: Салоҳ (19), Родри (33).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89. "Шаҳарликлар"да навбатдаги алмаштириш: Грилиш ўрнига Палмер баҳсни тугатиб қўяди.

83. Пеп Гвардиола ҳам ўзгаришларга қўл урди: Родри майдонни тарк этди, ўрнига Бернарду Силва ўйинга қўшилди.

82. Гакпо ўз ўрнини "қаримас" Жеймс Милнерга бўшатиб берди.

Манчестер Сити

Хулиан Альварес - 27', Кевин Де Брёйне - 46', Илкай Гюндоган - 53', Джек Грилиш - 74'

Премьер-лига . 29-тур

01/04/2023, 17:30

1
:
4
Тугади

Ливерпуль

Мохамед Салах - 17'

Стадион: Etihad Stadium, 52877 томошабин

Бош ҳакам: Simon Hooper

45'
90'
27'  Хулиан Альварес
27'  Джек Грилиш
33'  Родриго Эрнандес
46'  Кевин Де Брёйне
46'  Рияд Марез
53'  Илкай Гюндоган
74'  Джек Грилиш
74'  Кевин Де Брёйне
83'  Родриго Эрнандес (Бернарду Силва)
89'  Джек Грилиш (Кол Палмер)
17'  Мохамед Салах
17'  Диогу Жота
19'  Мохамед Салах
70'  Эндрю Робертсон (Константинос Цимикас)
70'  Диогу Жота (Роберто Фирмино)
70'  Харви Эллиот (Алекс Окслейд-Чемберлен)
70'  Мохамед Салах (Дарвин Нуньес)
82'  Коди Гакпо (Джеймс Милнер)

74. ГООООООООООЛ! "Сити" интригага деярли нуқта қўйди. Грилиш бугун голсиз майдонни тарк этиши ноҳақлик эди. Де Брюйненинг узатмасидан сўнг Жек ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 4:1

70. "Ливерпуль" таркибида тўртта ўзгариш: Робертсон, Жота, Салоҳ ва Эллиот майдонни тарк этишди. Уларнинг орнига Чемберлен, Нуньез, Фирмино ва Цимикас майдонга тушди.

59. ЗАРБААААА! Супер зарба, супер сейв! Жек Грилишнинг айлантириб берган зарбасини Алиссон унданда чиройли сейв билан қайтариб юборди.

54. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Альварес жарима майдони ичидан туриб берган зарбани Трент қайтарди. Қайтган тўпни эса Илкай Гюндоган ақлли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.

46. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Иккинчи таймнинг илк дақиқасидаёқ де Брюйне ҳисобни "Сити" фойдасига оғдирмоқда. Альвареснинг қанотга юқоридан оширган супер пасидан сўнг Маҳрез тўпни жарима майдони ичидаги де Брюйнега узатди, бельгиялик эса тўпни дарвозага жойлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Танаффус! Жуда қайноқ тайм гувоҳи бўлдик.

45+1. Родри бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади, аммо ноаниқ.

33. Гакпога ишлатилган айнан шу қўполлик учун Родри огоҳлантирилди.

33. Ўйин "ёняпти". Қарши ҳужумга қочаётган Гакпога ишлатилган қўполлик икки жамоанинг ҳам эътирозларини келтириб чиқарди. 

Шу ўринда Жек Грилишни эътироф этиш жоиз. Голдан бир неча дақиқа аввал Грилиш "Ливерпул"нинг жуда хавфли қарши ҳужумини сўнгги ҳимоячи сифатида қайтарганди. Кейин эса голга ассистентлик қилди. 

27. ГОООООООООООООООООООООЛ! Хулиан Альварес Грилишнинг пасидан сўнг ҳисобни осонгина тенглаштирди.

20. Ён ҳакамнинг қароридан ўзини жиловлай олмаган Муҳаммад Салоҳ эмоциялари учун огоҳлантирилди.

17. ГОООООООООООООООООЛ! Трентнинг ажойиб узатмасидан сўнг Жота бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни Салоҳга оширди. Муҳаммад эса ажойиб зарба билан дарвозани ишғол қилди!

14. ЗАРБААА! Маҳрезнинг 20 метрлардан амалга оширилган жарима зарбаси жуда хавфли чиқди, аммо бироз ноаниқ.

10. Ўйинда энг кўзга ташланаётган футболчи Фабиньо, ўзининг қўполликлари билан, албатта.

9. Гюндоган ўткир бурчакдан узатма аралаш зарба берди. Алиссон тўпни эгаллаб олди.

5. "Ман Сити" тўпни назорат қилмоқда ва ҳужумга интилмоқда.

1. Ўйин бошланди.


- Эрлинг Холанднинг нега қайдномага киритилмаганини Пеп Гвардиола қуйидагича изоҳлади:

"Холанд тайёр эмас. У ўзини яхши ҳис қилмоқда. Катта муаммо йўқ, аммо у бугун тайёр эмас"

- Жамоалар таркиби:

- АПЛ 29-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўртасидаги марказий учрашувни бугун биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика