UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Челси" - "Лос-Анжелес". Таркиблар эълон қилинди  0 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  3 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  22 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  8 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  5 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  1

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди

АПЛнинг 26-тури доирасидаги "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2

23 февраль, 21:30 | "Этиҳад"

Голлар: Салоҳ (14), Собослаи (37), Жонс (56).

"Манчестер Сити": Эдерсон, Льюис, Абдуқодир Ҳусанов, Аке (Диаш, 78), Гвардиол, Нико (Ковачич, 78), Де Брйюне (Макати, 66), Савиньо, Фоден, Доку, Мармуш (Гундоган, 77).

"Ливерпуль": Алиссон, ван Дейк, Конате, Диас (Гакпо, 79), Собослаи, Маккалистер, Салоҳ (Эллиот, 90+2), Жонс (Эндо, 74), Робертсон (Тсимикас, 74, Гравенберх, Александр-Арнолд.

Манчестер Сити

Премьер-лига . 26-тур

23/02/2025, 21:30

2
:
0
Тугади

Ливерпуль

Мохамед Салах - 14', Доминик Собослаи - 37'

Стадион: Etihad Stadium, 52803 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
66'  Кевин Де Брёйне (Джеймс МакЭти)
77'  Омар Мармуш (Илкай Гюндоган)
77'  Натан Аке (Рубен Диаш)
78'  Нико Гонсалес (Матео Ковачич)
14'  Мохамед Салах
14'  Доминик Собослаи
37'  Доминик Собослаи
37'  Мохамед Салах
56'  Кертис Джонс
74'  Эндрю Робертсон (Константинос Цимикас)
74'  Кертис Джонс (Ватару Эндо)
79'  Луис Диас (Коди Гакпо)
90'  Мохамед Салах (Харви Эллиот)
90'  Трент Александер-Арнолд (Джарелл Куанса)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Ливерпуль" "Этиҳад"да ғалаба қозониб, "Арсенал" билан фарқни 11 очкогача етказди. Бу деярли чемпионлик.

Бу ўйин орқали Абдуқодир марказий ҳимояни тўлиқлигича ўзиники қилиб олди дейиш ҳам мумкин. Балки иккинчи голда позицион хато қилгандир, лекин 2-3 вазиятда жуда зўр ҳаракат қилди. Ҳали бу йигитча АПЛни ёндириб ташлайди. Бугун эса "Ливерпуль" "Этиҳад"дан 3 очко билан қайтади. Лекин биз Абдуқодирни қайтадан кашф қилиб бораверамиз.

Ўйинга 4 дақиқа қўшилди.

Айтганча, бу Гвардиоланинг ўз уйида "Ливерпуль"га илк мағлубияти бўлади.

89. "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Гакпога узатилган тўпни Ҳусанов эгаллаб олди ва ҳужумнинг олдини олди.

"Сити" мухлислари Абдуқодирга 3-4 марта раҳмат айтишлари керак экан. Бир ўзи туриб беряпти "Ливерпуль"га. Льюис ҳам ёмон эмас, лекин у кўпроқ вақтини ҳужумда ўтказмоқда.

83. ҲУСАНООООВВВВВ!!!! Учинчи гол бўлишини хоҳламади ва подкати билан голни қайтарди! Диашнинг қўпол хатосидан кейин шу вазият юзага келди.

81. Ҳозирча Ҳусанов "Сити" ҳимоячилври орасида энг яхшиси бўлиб турибди деб бемалол айта оламиз.

78. Захирадан тушаётганлар орасида Диаш борлигини кўриб, Ҳусанов захирага олинадиёв деб ўйлагандим. Аке ўйиндан олинди. Ҳусанов ўйин охиригача майдонда қолади.

76. ЗАРБААААААА!! Салоҳнинг зарбасини Эдерсон ушлаб олди.

75. ЗАРБААААААА!! "Сити" ҳужуми зарба билан якунланди. Льюиснинг зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

72. "Сити"нинг узоқ давом этган ҳужуми Докунинг зарбаси билан якунланди. Алиссон тўпни осонликча ушлаб олди.

70. "Сити" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Лекин ҳеч нарса ўхшамаяпти.

67. Савиньо жарима майдончасига ёриб кирди. Лекин у охирида ўз техникаси қурбони бўлди.

64. УХХХХХХХ!! Диаснинг кучли ва чиройли зарбасини Эдерсон қайтарди.

60. Салоҳнинг қанотдан узатмасини Ҳусанов қайтариб юборди.

59. ЗАРБААААААА!! Мармушнинг зарбаси ноаниқ кетди.

58. Гол инобатга олинмади. Оффсайд. Ҳусанов елкасини бироз олдинга ташлаганида гол инобатга олинарди. Ҳусановдан 1000 IQ. АПЛда 50 йилдан бери ўйнаётгандек.

56. ГОООООЛЛЛЛ!! Жонс ҳисобни ўзгартирмоқда.

56. УХХХХХХХ!! Ҳусанов тўпни бир амаллаб олиб қўймаганида ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

54. "Ливерпуль" ҳужумга ўтди. "Сити" ҳимояси ҳозирча бехато ўйнамоқда. Нико тўпни олиб қўйди.

51. Ҳусановни биз ўнг қанот ҳимоясида кўряпмиз.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Абдуқодир Ҳусанов биринчи бўлимда 48 пасдан 47тасини аниқ шеригига узатди. Бу 98 фоиз натижа дегани.

Танаффус!

45+2. Де Брюйненинг зарбасини кўрганлар борми? Комментда баҳо берарсиз...

Тайм якунида Абдуқодир ўнг қанотда ҳужумга ўтмоқда. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

43. Льюис марказда тўпни рақибидан олиб қўйди ва ҳужумни бошлади. КДБ томонидан Мармушга узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

42. Кевин де Брюйненинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

37. ГООООЛЛЛЛ!! Собослаи ҳисобдаги фарқни оширди. "Ливерпуль"нинг узоқ давом этган ҳужуми Доминикнинг зарбаси билан якунланди. Тўп Абдуқодирнинг оёқлари орасидан ўтиб кетди.


35. "Ливерпуль" чиройли ҳужум уюштирди. Қанотдан марказга оширилган тўпни ҳимоячи Аке бурчакка чиқариб юборди.

34. "Сити" ҳужумга ўтди. Докуга узатилган тўп учун Жереми ва ван Дейк курашди. Якунда тўп майдондан чиқиб кетди.

32. Мармушга жуда қаттиқ ташланган Маккалистернинг ўзига ёрдам керак бўлиб турибди.

30. Мармуш гол урганди. Бироқ бу ҳисобга олинмади.

30. Савиньога ишлатилган фолдан кейин "Сити" жарима зарбасига эга бўлди. Масофа бироз узоқроқ бўлса-да, Фоден зарба йўллади. Тўпни Алиссон ушлаб олди.

26. Шу дақиқада 26-рақамли футболчиларнинг "жанги" бўлди. Унда меҳмон "26" фол ишлатди деб топилди.

22. "Сити" бурчак зарбасига эга бўлди. Мармушнинг узатмасини "Ливерпуль" футболчилари қайтариб юборишди.

20. Голдан кейин "Сити" қисқа паслар орқали ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Лекин иш зарбагача етиб бормаяпти.

15. ГОООЛЛЛ!! Салоҳ жуда чиройли гол уриб, ҳисобни очди. Унинг зарбаси Акега тегиб, дарвозага кириб кетди.

14. Луис Диас ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва марказга оширди. Ҳусанов тўпни бурчакка чиқариб юборди.

12. АБДУҚОДИР НИМА ҚИЛДИ! Салкам голдан қутқарди ҳозир. Юрагига қойил, жарима майдончаси ичида Салоҳга "подкат" ташлади ва тўпни олиб қўйди.

11. Ҳозирча Ҳусанов жуда яхши ўйин кўрсатмоқда.

10. "Ливерпуль" ҳужумга ўтганди. Жонс томон узатилган тўпни Ҳусанов олиб қўйди ва Эдерсонга оширди.

8. Баҳсдаги илк аниқ зарба Фоден томонидан йўлланди. Алиссондан эса ўйиндаги илк сейв.

6. Ҳозирча томонлар хатоларсиз ўйнамоқда.

3. Илк бурчак зарбага "Сити" эга бўлди. Фоденнинг узатмасини Алиссон уриб юборди. Иккинчи темпдаги ҳужумдан кейин ван Дейк тўпни бурчакка чиқариб юборди.

2. Баҳсдаги илк зарба. Аниқроғи Салоҳнинг зарбаси ҳимоячи Льюисдан ўтмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Баҳс старт олиш арафасида.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! АПЛда тур марказий ўйини старт олиш арафасида.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика