АПЛ. "Ливерпуль" "Ман Сити"нинг рекордини такрорлади

26 июл 2020, 22:55
Англия чемпионати сўнгги турида "Ливерпуль" "Ньюкасл"ни (3:1) мағлуб қилди.

Бу ғалаба мерсисайдликлар учун жорий мавсумдаги 32-си бўлди. Шу тариқа Юрген Клопп шогирдлари чемпионатнинг бир мавсумидаги ғалабалар сони бўйича "Манчестер Сити" 2017/18 йилги мавсумда ўрнатган рекордни такрорлади. Бундан ташқари, 2018/19 йилги мавсумда Пеп Гвардиола жамоаси айнан ўз рекордини такрорлашга муваффақ бўлган эди.

Шунингдек, "Ливерпуль" Англия чемпионати бир мавсумидаги ғалабалар сони бўйича клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткични қайд этди. Маълумот учун, турнир 38 эмас, 42 ўйиндан иборат бўлган даврларда ҳам мерсисайдликлар 30 тадан ортиқ ғалабага эриша олишмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›